Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятининг икки туманига янги ҳоким тайинланди
Ўтган ҳафтада президент видеоселекторида танқидга учраган Паркент тумани ҳокими Сардор Исоқулов вилоятнинг бошқа тумани раҳбарлигига ўтказилди.
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Бўка туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Пахриддинович Бегматов лавозимидан озод этилди.
Зойир Мирзаев Бўка тумани ҳокими лавозимига айни пайтда Паркент тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Сардор Дадажонович Исоқулов номзодини тавсия қилган.
Сардор Исоқулов туманни келгусида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан тақдимот қилган.
Депутатлар Сардор Исоқуловни туман ҳокими этиб тасдиқлаган.
Маълумот учун, Бахтиёр Бегматов 2024 йил январидан буён Бўка туманига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Сардор Исоқулов 2024 йил августида Паркент тумани ҳокими лавозимида иш бошлаганди.
Шу куни Паркент туманига ҳам Сардор Исоқулов ўрнига янги ҳоким тайинланди.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев томонидан ушбу лавозим учун кўрсатилган номзод Элмурод Пўлатов депутатлар томонидан маъқулланди.
Пўлатов шу кунгача Тошкент вилояти ҳокимлиги қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича котибият мудири лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 19 ноябр куни Камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар сарҳисобига бағишланган йиғилишда президент айрим туман ҳокимлари бандлик масалаларида жиддий камчиликлар ва кўзбўямачиликка йўл қўяётганини кўрсатиб ўтган, бош вазирга ишга шундай ёндашган 20 та туман ҳокимларига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўриш топширилганди. Бундай туманлар қаторида Паркент тумани ҳам бор эди.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
23:23 / 29.11.2025
Вазирликлар ходимларининг солиқ қарзи ҳақида маълумот бериб борилади
12:48 / 27.11.2025