ОАВ Буюк Британиянинг Сурияга фейк зарбаси ҳақида хабар берди
Буюк Британия Ўрта Ер денгизига Сурия кимёвий қурол қўллагани туфайли ушбу ҳукумат қўшинларига зарба бериш мақсадида сувости кемаларни юбормаган. Бу ҳақда Британиянинг Daily Mail газетаси мамлакат Мудофаа вазирлигидаги манбага асосан хабар берди.
Нашрнинг таъкидлашича, 2018 йилнинг бошида Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Сурияга зарбалар беришни буюрган. Шу билан бирга, Британия ОАВ қанотли ракеталарга эга сувости кемалари Ўрта Ер денгизига ярим йўлда экани ҳақида хабар тарқатган, бироқ Британия бир дона ҳам техникани юбормаган бўлган.
Daily Mail’нинг тахминича, Британия қуролли кучларида Сурияга юборилиши мумкин бўлган керакли воситалар топилмаган. Газетанинг билдиришича, бунга мудофаага харажатлар учун бюджет кўп йиллар давомида қисқартириб борилгани туфайли армиянинг қониқарсиз ҳолати сабабдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Асаднинг кетиши вақт масаласи экани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
19:02 / 10.11.2024