Ўзбекистон | 19:21 / 24.09.2018
9406
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш стратегиясининг асосий вазифалари қандай?

Мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги даражасини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясининг бош мақсадидир.

Бош мақсадга эришишда Стратегиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга бориб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришига эришиш;

барча даражада таълим сифати ва қамровини ошириш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимининг иқтисодиёт эҳтиёжларига мослашувчанлигини таъминлаш;

илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш 

ва самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар натижаларини кенг жорий этиш учун таълим, илм-фан ва тадбиркорликни интеграция қилишнинг таъсирчан механизмларини яратиш;

инновациялар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларга давлат ва хусусий маблағлар киритилишини кучайтириш, бу соҳалардаги тадбирларни молиялаштиришнинг замонавий ва самарали шаклларини жорий этиш;

бошқарувнинг замонавий усуллари ва воситаларини жорий этиш орқали давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

мулкчилик ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, рақобатбардош бозорлар ташкил этиш ва бизнес юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратиш, давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш;

барқарор фаолият юритадиган ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани яратиш.

Стратегиянинг асосий йўналишлари:

фан, ихтирочилик ва технологиялар трансферини ривожлантириш;

инновацион фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш;

инфратузилма ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш;

таълим тизимини такомиллаштириш ва инсон капиталини ривожлантириш;

рақобатни ривожлантириш ва маъмурий тўсиқларни камайтириш.

Мавзуга оид