Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йод ва витаминлар билан бепул таъминлаш 100 фоизга етказилади
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда профилактик тадбирларни кучайтириш доирасида аҳолининг муайян гуруҳларини йод ва витамин-минерал қўшимчалари билан тўлиқ қамраб олиш мақсад қилинган. Лойиҳага кўра, 3–15 ёшдаги болалар ҳамда 15–35 ёшдаги хотин-қизлар кўрсатмага мувофиқ 100 фоиз бепул таъминланиши режалаштирилмоқда.
Стратегия лойиҳасига мувофиқ, соғлом болаликни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини профилактика орқали мустаҳкамлаш мақсадида микронутриентлар билан таъминлаш чоралари кенгайтирилади. Хусусан, 3–15 ёшдаги болаларни йод препарати билан, 15–35 ёшдаги хотин-қизларни эса поливитамин, темир ва фолий кислотаси билан кўрсатмага мувофиқ 100 фоиз бепул таъминлаш режалаштирилган.
Лойиҳада мазкур ташаббус оналар ва болалар ўлимини камайтириш, болалар ўртасида касалланиш ҳолатларини қисқартириш ҳамда умумий саломатлик кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган чоралар пакети доирасида қайд этилган. Шу йўналишда болалар орасидаги юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларни 10 фоизга қисқартириш, гўдаклар ўлимини 6,5 промиллегача, беш ёшгача бўлган болалар ўлимини эса 9 промиллегача камайтириш мақсадлари ҳам белгиланган.
Қўшимча равишда, 6–23 ойлик болаларни микронутриент кукуни билан кўрсатмага мувофиқ 100 фоиз бепул таъминлаш, 2–10 ёшли болалар орасида гелминтозни 15 фоизга қисқартириш чоралари ҳам лойиҳада назарда тутилган. Шунингдек, туғуруқ хизматлари қамровини кенгайтириш мақсадида туғуруқ ўринлари сонини 14 373 тага ошириш режалаштирилмоқда.
Мазкур чора-тадбирлар аҳоли гуруҳларини зарур микроэлементлар ва витаминлар билан таъминлаш орқали соғлиқни сақлашда профилактиканинг аҳамиятини ошириш, она-бола саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда соғлом авлодни тарбиялашга хизмат қилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
15:41 / 02.01.2026
20 та туризм кластери ташкил этилиб, 4 мингта янги меҳмонхона ва хостел очилади
13:47 / 31.12.2025
Ҳар йили 500 нафар иқтидорли ёшлар хориждаги нуфузли олийгоҳларга юборилади
11:18 / 31.12.2025
Профилактика кучайтирилади: юқумли бўлмаган касалликлар эрта аниқланади
10:36 / 31.12.2025