Жаҳон | 20:10 / 25.09.2018
8803
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Венесуэла президентининг рафиқасини «қора рўйхат»га киритди

АҚШ молия вазирлиги Венесуэла президентининг рафиқаси ва бир қатор бошқа венесуэлалик мансабдор шахсларга қарши санкциялар киритди. Вашингтоннинг фикрича, уларнинг барчаси коррупцияга алоқадор ва президент Николас Мадурога ҳокимиятни “ушлаб қолиш”да ёрдам беради. Таъкидланишича, уларнинг АҚШдаги активлари блоклаб қўйилади.

Санкциялар 6 нафар жисмоний ва 3 нафар юридик шахсга, жумладан Мадуронинг рафиқаси Силия Флоресга қарши жорий қилинган. Флорес 2012-2013 йилларда Венесуэла бош вазири лавозимини эгаллаган.

Санкциялар остига, шунингдек, Венесуэла мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес, вице-президент Делси Гомез ва собиқ вице-президент Хорхе Гомез тушган.

Мадуронинг ўзи эса 2017 йил июлидан бери АҚШ санкциялари остида қолмоқда.

Мавзуга оид