Қозоғистон: Ўзбекистон ёпилиб олиб, ўз тегирмон саноати тармоғини яратди
Қозоғистон ун экспорти соҳаси агросаноат мажмуасида барча тармоқлардан фарқ қилади. Бу ҳақда Қозоғистон ғаллани қайта ишловчилар иттифоқи раиси Евгений Ган Atameken бизнес-телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Тарихан шундай юз бердики, биз соҳани ривожлантириш бўйича барчадан 10-15 йилга ўтиб кетдик. Бизнинг маҳсулотларимиз ва қулай шароитларимиз учун катта талаб мавжуд эди. Бугунги кунда юзага келган муаммолар эса ноёб бўлиб чиқди», - дейди Ган.
Унинг сўзларига кўра, барқарор сотув бўлган, ун қуйидаги тарзда минтақавий жиҳатдан тақсимланади: Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон.
«Лекин, 2011 йилда Ўзбекистонда қарор қабул қилинди, унга кўра импорт унига 10 фоиз миқдорида акциз солиғи белгиланди. Унда ҳаммаси рўй-рост ёзилганди: «Ўзимизнинг тегирмон қувватларимизни ривожлантириш мақсадида». Кейинчалик бу рақам 10 фоиздан 15 фоизгача кўтарилди. Биз уни аввалига 15дан 11гача, кейин эса 11дан беш фоизгача камайтиришимиз учун беш йил талаб этилди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида, бизнинг давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг янги президенти билан учрашганида, акцизлар бекор қилинди. Лекин бу вақт давомида Ўзбекистон жуда кучли, яхши тегирмон саноатини яратди, унинг қайта ишлаш ҳажми - йилига камида 1,5 миллион тонна», - деди Ган.
Унинг сўзларига кўра, беш-етти йил муқаддам Ўзбекистон йирик импортчи бўлган, умумий ҳажмларда 65-66 фоизни эгаллаган. Бугун эса Афғонистон биринчи ўринда.
«Ҳозирда ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан музокаралар олиб бормоқдамиз, яъни ички ва ташқи ташувларга тарифларни мослаштирмоқдамиз. Кеча муҳим ҳужжатни олдик. Биз Ўзбекистон темир йўллари қўшимча йиғимни - вагон учун 280 долларни олиб ташлашига эришдик. Муайян қадамлар мавжуд. Ўзбекистон бизнеси мудрамаётгани ва вазифаларини ўз манфаатлари йўлида қураётгани аниқ. Аммо ҳаётда қийинчиликларни енгиш керак», - деди Ган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Қозоғистонни ун бозоридан чиқариб юбораётгани, аммо мамлакат ичида у қимматлашаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:04
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
17:12 / 09.11.2024
Қозоғистонда қаттиқ қўнишни амалга оширган ҳарбий вертолёт ёниб кетди
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
20:38 / 06.11.2024