АҚШ махсус хизматлари Хитой фуқаросини жосусликда айблаб ҳибсга олди
АҚШ махсус хизматлари Чикагода Хитой фуқароси Цзи Чаоцюнни Қўшма Штатларда рўйхатга олинмаган агент сифатида фаолият кўрсатганликда, яъни жосусликда айблаб ҳибсга олди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Чикагода яшаган 27 ёшли хитойлик Цзи Чаоцюнь АҚШ ҳудудида ХХРнинг ноқонуний агенти сифатида фаолият кўрсатганлик айблови билан гумонланиб ҳибсга олинди", - дейилади вазирлик хабарида.
Маълумотларга кўра, Цзи Чаоцюнь АҚШда Цзянсу провинцияси давлат хавфсизлик хизматининг юқори лавозимдаги разведка ходими топшириғи бўйича иш олиб борган. У разведка ходимига саккиз нафар шахс ҳақида маълумот етказиши керак бўлган.
Айтилишича, улар орасида АҚШда ишлаётган инженер ва олимлар бўлган.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024