Жаҳон | 23:24 / 26.09.2018
27055
1 дақиқада ўқилади

Эронда “ўлик" чақалоқ тирилиб кетди

Эронда шифокорлар томонидан ўлгани қайд қилинган чақалоқ ўликхонада жонланиб кетди.

Воқеа Урмия шаҳрида юз берган. Шифокорлар 6 ойлик чақалоқни кўздан кечириш вақтида унда тириклик аломатларини сезмагач, унинг ўлганини қайд қилишган. 

Боланинг жасади ўликхонага жўнатилган. Бироқ у ерда боланинг жасади ювилаётганда унинг тириклиги маълум бўлган. Таъкидланишича, боланинг ота-онаси бундай “мўъжиза”дан қаттиқ ҳайратга тушган.

Мавзуга оид