Huawei: Рақамли Марказий Осиёни барпо этиш ва интеллектуал жамият сари ҳаракатланиш
[Тошкент, 2018 йил 25-сентябрь] Кеча Тошкентда «Huawei»нинг Марказий Осиё Иккинчи йиллик Инновациялар Куни бўлиб ўтди. Тадбир «Тараққиёт стратегияси» маркази билан ҳамкорликда бўлиб ўтди ва "Рақамли Марказий Осиё учун инновациялар" мавзусига бағишланди. Турли мамлакатлар ҳукумат ходимлари, саноат ва илмий доира вакилларининг қарийб 200 нафари рақамли инфратузилманинг иқтисодий ўсишга таъсири, оддий одамлар ҳаётини енгиллаштириш ва бойитиш, инновацион лойиҳалар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва умумий муваффақият экотизимини яратиш каби мавзуларни муҳокама қилиш учун бир жойга тўпландилар.
Дунёнинг энг тез ривожланаётган бозорларидан бири бўлмиш Марказий Осиё саноатдаги кескин рақамлашув билан тўқнашмоқда, рақамли иқтисод эса кун сайин жадал ривожланмоқда. Ўзбекистон тараққиёт стратегияси марказининг директори Акмал Бурхонов мамлакатимизда саноатнинг айни дамдаги ҳолати ҳақида маъруза қилди.
"Инновацион кун"нинг Ўзбекистонда ўтказилиши ўз вақтида бўлди, деб айтиш мумкин. Чунки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан куни кеча 2019−2021 йилларда мамлакатни инновацион ривожлантириш стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"ни тасдиқланди. Унинг асосий мақсади - мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлиги даражасини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш ҳисобланади. Бош мақсадга эришишда стратегиянинг асосий вазифалари қаторида Ўзбекистоннинг 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришига эришиш белгиланди. Кўплаб кўрсаткичларнинг мавжуд эмаслиги ва ишлар самарали мувофиқлаштирилмагани сабабли мамлакатимиз сўнгги йилларда нуфузли ва обрўли халқаро тузилмалар томонидан тузиладиган Глобал инновацион индекс рейтингида иштирок этмаётган эди. Шу муносабат билан, юқори мартабали меҳмонлар ва нуфузли экспертлар, мутахассислар иштирокида ўтаётган бугунги учрашув натижасида тақдим этиладиган қўшма лойиҳалар ва янги таклифлар нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё минтақасининг инновацион ривожланишига катта туртки беради, деган умиддамиз» , - дея таъкидлади Акмал Бурхонов.
Huawei катта вице-президент жаноб Виктор Чжан ҳам Марказий Осиёни рақамлаштиришга оид таклифлар ва тавсияларни ўз ичига олган ҳисоботни тақдим этди. Нутқида у Марказий Осиё давлатлари, кенг полосали симли ва мобил алоқа, жумладан, уларнинг телекоммуникация инфратузилмасини яхшилаш, турли соҳалардаги носозликларга чек қўйиш, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш (ОТТ) учун ҳар томонлама кўмак ва қўллаб-қувватлаш билан таъминлаш кераклигини таъкидлади. Назорат органлари янада кўпроқ инвестициялар жалб этиш йўлида МББ операторлари ва ОТТ ривожланишини рағбатлантириш учун янада қулайроқ сиёсат олиб бориш зарур эканлиги ҳақида фикр билдирди.
Жаноб Чжан ушбу йўналишдаги асосий омил саноатнинг рақамлаштирилиши эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, давлатлар туризм ва транспорт каби тармоқларга устувор аҳамият беришлари керак. Ниҳоят, жаноб Чен давлатларни "ақлли" ҳукуматни яратиш учун асос бўлган давлат органларидаги ички жараёнларни имкон қадар эрта рақамлаштиришга ва кейинчалик аста-секин шаҳарларнинг электрон ҳукуматини жорий этишга ўтишга чақирди. Ушбу соҳаларда Huawei маҳаллий операторлар ва ҳамкорлар билан биргаликда ишлашга тайёр эканлигини ва энг яхши ечимларни топишга ёрдам беришини айтиб ўтди.
Huawei Инновациялар куни Марказий Осиёдаги рақамли экотизимни барпо этишга жалб қилинган асосий манфаатдор томонлар ўртасида кенг қамровли мулоқотни амалга ошириш учун платформага айланиб улгурди. Бу йилги тадбирда Ўзбекистон АКТ вазирлиги вакиллари, Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Қозоғистон ахборот ва коммуникациялар вазири ўринбосари Динара Щеглова, Тожикистон Алоқа хизматлари раисининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Атоевлар иштирок этдилар. Тадбир доирасида иштирокчилар навбатдан ташқари давра суҳбатида рақамли трансформация жараёнида ҳукуматларнинг ўрни ва мавқеи ҳақида фикр алмашдилар.
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Huawei ва Тошкент ахборот технологиялари университети биргаликда "Ўзбекистонда иқтидорли ўқувчиларни тайёрлаш дастури" ни тақдим этдилар. Лойиҳа шартларига кўра, яқин уч йил ичида Huawei компанияси мазкур университет билан онлайн таълим орқали АКТ соҳасида таҳсил олувчи мингга яқин ёш иқтидорли талабаларга билим беришни йўлга қўяди. Умуман олганда, "Келажак ниҳоллари" деб номланган лойиҳа саноат ва бошқа соҳаларда электрон ҳукуматни ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, булутли ечимлар, рақамлаштиришни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, рақамли иқтисодиётни яратишга ҳисса қўшиш йўлида Ўзбекистон учун ёш истеъдодлар базасини барпо этишни мақсад қилиб қўйган.
Тадбирда сўзга чиққан бошқа маърузачилар ҳам рақамли экотизимни яратиш учун ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Хусусан, улар шу йўналишда фаолият юритувчи муассаса ва идоралар, яъни Москва СКОЛКОВО бошқаруви мактаби, Хитойнинг YITU Technology ва Yi-hualu компаниялари, шунингдек Ўзбекистон нефт ва газ саноати ташкилотлари, ҳамда телекоммуникация операторларини жалб қилиш орқали "Саноатларни рақамлаштиришда янгича сиёсат ва тартибга солиш йўл-йўриқлари", "АКТнинг келажак авлодлар ривожланишидаги ўрни ва ҳиссаси", "Сунъий ақл асослари", каби йўналишларга катта урғу бердилар.
2013 йилдан бошлаб Huawei Инновациялар кунлари Лондон, Милан, Мюнхен, Париж, Сингапур, Сидней, Куала-Лумпур, Дубай ва Сан-Паулу шаҳарларида бўлиб ўтди. Huawei очиқлик, инновация, ҳамкорлик ва муваффақиятлар сари ҳаракатланади ва уларни тарғиб қилади. Компания барча фойдаланувчилар учун, улар қаерда бўлишидан қатъий назар - уйдами ёки муассасадами, рақамли технологиялардан фойдаланишнинг тенг имкониятларини яратиш учун зарур шароитлар яратишга интилади.
Эслатма: Huaweiнинг Марказий Осиё минтақаси Туркия, Украина, Белорусь, Грузия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Мўғулистонни қамраб олади.
www.linkedin.com/company/Huawei
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
00:06 / 03.11.2024
Time журнали 2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари рўйхатини эълон қилди
21:12 / 10.09.2024
Huawei дунёдаги биринчи учта экранли, букланадиган смартфонни тақдим қилди
18:53 / 31.10.2023
Huawei компанияси янги WATCH GT 4 сериясидаги ақлли соатлари сотувга чиқди
12:58 / 14.10.2023