Каратэ федерациясида раҳбар ўзгарди. Нурхон Нафасов лавозимини ярим йилга қолмай тарк этди
Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясига янги раҳбар сайланди.
«26 сентябрь куни пойтахтимизда жойлашган «Универсал» спорт саройининг мажлислар залида Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Адлия вазирлиги вакиллари, федерация Ижроия қўмитаси аъзолари, вилоят федерациялари раҳбарлари, ҳакамлар, мураббийлар, терма жамоа аъзолари иштирок этишди», деб хабар қилмоқда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси матбуот хизмати.
Кун тартибидан вилоят федерация раҳбарлари, ЎКМФ бош ҳаками ва терма жамоалар мураббийларидан келиб тушган мурожаат ва аризаларни кўриб чиқиш, шунингдек, ташкилотга янги раҳбар сайлаш масалалари ўрин олганди.
Йиғилиш давомида федерацияда юзага келган бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.
Шундан сўнг Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раиси лавозимига Аламжон Тўхтасинович Муллаев номзоди илгари сурилган. Конференция иштирокчилари кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашган ва Муллаев ташкилотнинг янги раҳбарига айланган.
Бунгача Осиё самбо иттифоқи президенти сифатида ишлаб келган Аламжон Муллаев энди Нурхон Нафасов ўрнида иш бошлади.
Нурхон Нафасов шу йилнинг май ойида 12 йиллик танаффусдан кейин яна Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясига президент бўлганди. У бу сафар ярим йилга қолмай лавозимни тарк этиши сабаби номаълум.
Мавзуга оид
12:28 / 11.11.2022
Каратэчилар Москвада 13та олтин медалга эга чиқиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олишди
19:17 / 19.01.2021
Нурхон Нафасов карате федерациясидаги муаммолар ҳақида гапирди
17:19 / 30.11.2020
Каратэ федерациясидаги носоғлом муҳит сабаб 60 нафар спортчи Ўзбекистон кубогида қатнаша олмади
17:45 / 22.10.2019