21–23 ноябр кунлари Урганч шаҳрида каратэ WKF бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотга кўра, кубокда қатнашиш учун Тошкент шаҳридан борган 60 нафар спортчига турнирда қатнашишга рухсат берилмаган.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бу маълумотни тасдиқлади. Вазирлик хабарига кўра, тизимнинг мазкур мусобақага алоқадор барча ходимлари интизомий жазога тортилади.
Расмий изоҳда айтилишича, Спорт вазирлигининг 2020 йилги мусобақалар режасида каратэ WKF бўйича катталар, ёшлар, ўсмирлар ва болалар ўртасида Ўзбекистон кубогини ўтказиш белгиланган.
26 октябр куни Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раиси Аламжон Муллаев шу йил ушбу мусобақани 21–23 ноябр кунлари Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ўтказишни сўраб, вазирлик тизимидаги Спорт якка курашлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига мурожаат қилган.

Аммо, 2 ноябр куни ушбу мактабга Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси президенти Нурхон Нафасов ҳам мурожаат қилиб, суднинг 20 октябрдаги қарорига асосан, федерация президенти лавозимига тикланганини маълум қилган. Федерациянинг янги раҳбари Ўзбекистон кубоги баҳсларини 19–22 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича амалий ёрдам сўраган.

«Ҳолат юзасидан 10 ноябр куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Унда вазирлик ва федерация раҳбарияти, мураббийлар ҳамда спортчилар қатнашди. Йиғилиш қарорига асосан,
















