Қозоғистон Россия билан 26 йиллик баҳсни ҳал қилди
Қозоғистон собиқ иттифоқ парчалангандан кейин Россия ҳудудида қолиб кетган 141 минг тонна нефтини қайтара оладиган бўлди. Икки давлат ўртасида ушбу масала бўйича эришилган келишув ҳақида Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев маълум қилди.
Унинг айтишича, нефтнинг қайтарилиши бўйича музокаралар икки давлат мустақил бўлгандан бери, яъни 26 йил давомида олиб борилган.
Таъкидланишича, Россиядаги “Омск-Павлодар” нефть қувурида Қозоғистонга тегишли 141728 тонна нефть қолиб кетган. Бу нефть “КазТрансОйл” АЖ балансида турган. Қозоғистон ҳудудида эса “Туймази-Омск-Новосибирск” нефть қувурида Россияга қарашли 62048 тонна нефть қолган. Бу нефть “ТрансНефть” балансида бўлган. Нефтни тақсимлаш бўйича узоқ вақт давомида музокаралар олиб борилган ва охир-оқибат келишувга эришилган. Келишувга кўра, Россияга тегишли нефть Қозоғистон компанияси ҳисобига, Россиядаги қозоқ нефти эса “ТрансНефть”га ўтказилади. Шундан кейин қолган қозоқ нефти бир неча ой давомида Қозоғистон ҳудудига етказилади.
Таъкидланишича, бир баррел нефть нархи 75-80 долларни ташкил қилаётган бугунги кунда ушбу нефтни экспорт қилишдан олинадиган даромад 15-17 млрд тенгени ташкил қилади. Давлат эса бундан солиқ кўринишида 5 млрд тенге олади.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024