НАТО бош котиби Россиянинг ҳаракатларидан ташвиш билдирди
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан нима ҳақида гаплашганини айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, музокаралар чоғида Польшада Америка базасини ташкил этиш, Россиянинг «Восток» ҳарбий машқлари ва НАТОнинг режалаштирилаётган Trident Juncture машқлари муҳокама қилинди.
«Бундан ташқари, мен НАТО Россиянинг Украинада ҳамон давом этаётган тажовузкор ҳаракатларидан ташвишда эканини билдирдим ҳамда Солсберидаги ҳужумдан сўнг Буюк Британияни қўллаб-қувватлашда давом этишимизни аниқ тушунтирдим», - дея айтиб ўтди Столтенберг.
Унинг қўшимча қилишича, томонлар алоқаларни давом эттиришга келишиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польшада «Форт Трамп» базаси пайдо бўлиши мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024