Жамият | 08:14 / 26.09.2018
7920
1 дақиқада ўқилади

Жарима майдонидан автомобилни чиқариб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Иллюстратив фото

Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан фуқаро С.Ж.нинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда фуқаро Н.Х. С.Ж.нинг таниши Х.Т.га тегишли бўлган, Наманган вилоят прокуратураси томонидан вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган «ВАЗ 2106» русумли автомашинани танишлари орқали олиб чиқиб бериш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид