Жаҳон | 14:50 / 27.09.2018
9248
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистони Россия ва Туркиянинг Идлиб бўйича келишувига баҳо берди
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Суриянинг Идлиби бўйича Россия-Туркия келишувини «жуда яхши», деб атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Ал-Жубайрнинг сўзларига кўра, у воқеаларнинг ҳозирги ривожини «ижобий» деб ҳисоблайди ҳамда минтақадаги можаро музокаралар йўли билан ҳал этилишига умид қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Идлибда миллионлаб одамлар ҳалок бўлиши мумкин экани ҳақида маълум қилганди.
Америка президентининг таъкидлашича, Суриянинг Идлибида кенг кўламли ҳарбий амалиёт ўтказилишига қарши. Унинг хабар беришича, АҚШ маъмуриятини бу вилоятда йирик амалиётга «йўл қўймасликка» чақирган.
Мавзуга оид
23:31 / 26.10.2020
Россия Идлибда Туркия қўллаб-қувватлаётган жангариларга авиазарба берди
10:51 / 15.03.2020
Сурияда Россия ва Туркиянинг мувофиқлаштириш маркази ишлашни бошлади
22:37 / 08.03.2020
Эрдўған Туркия Идлибда бир томонлама операция ўтказиши мумкинлигини айтди
07:00 / 06.03.2020