Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов МДҲ ТИВК мажлисида иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 27 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
МДҲ иштирокчи давлатлари ТИВ раҳбарлари 27-28 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахтида бўладиган МДҲ Саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.
Мажлисда кун тартибининг ҳамда давлат раҳбарлари имзолаши учун киритиладиган ҳужжатларнинг лойиҳалари кўриб чиқилди ва келишилди.
Тадбирда халқаро кун тартибининг ва МДҲ форматида ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
08:30 / 20.01.2026
Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини бошлади
19:50 / 26.12.2025
МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда деярли тўлиқ миллий валюталарга ўтди
17:48 / 22.12.2025