Korzinka.uz супермаркетлар тармоғига ISO 9001 ва 22000 сертификатлари топширилди
SGS (Швейцария) компанияси томонидан Тошкент шаҳрида ташкил этилган махсус тадбирда Korzinka.uz супермаркетлар тармоғига ISO 9001 ва 22000 миллий ва халқаро сертификатлари тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда тармоқнинг Телеграм каналида хабар қилинди.
ISO 9001 – харидорларнинг юқори сифатли маҳсулот ва хизматлардан фойдаланаётганини кафолатласа, ISO 22000 озиқ-овқат маҳсулот хавфсизлигининг Халқаро менежмент тизими сертификатлари саналади. Мазкур воқелик Korzinka.uz тармоғининг (“Anglesey Food” ШК компанияси) мижозлар ишончи ва маҳсулотларга бўлган талабларга жиддий ёндашишидан дарак беради.
Буни юқори даражадаги бизнес доиралар учрашувида сертификатларни қабул қилиб олган тармоқ асосчиси Зафар Ҳошимов ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди:
«Фаолиятимизнинг илк куниданоқ сифат назоратига катта урғу бердик. Ушбу масалани ҳал этиш учун 20 йил мобайнида тер тўкдик: жараёнларни мукаммаллаштирдик, хато ва камчиликлардан тегишли хулосалар қилдик. Ушбу илдам ва изчил ҳаракатларимиз бизни сифат назорати тизимини ISO стандартлари асосига қуриш ғоясига бошлаб келди. Мижозларимиз учун бунинг қандай афзаллик тарафлари бор? Улар, биринчи галда, харид қилаётган маҳсулотлари сифатига ишонч билдиришлари мумкин бўлади. Супермаркетда мижоз барча жараёнларнинг якуний қисмига гувоҳ бўлади. Аслида эса, товарларни қабул қилиш, жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, сотиш каби улкан ҳажмдаги иш бор. Бугун бизга топширилган сертификатлар уларнинг нигоҳидан холи бўлган барча жараёнларда ҳам маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларига амал қилинишига бўлган ишончни ифодалайди».
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистондаги маҳаллий корхоналарни ривожлантириш учун халқаро стандартларни жорий этиш мавзусидаги мазкур бизнес-нонушта ташкилотчилари – SGS компанияси (Швейцария) сифат ҳамда профессионал этика бўйича дунё эталони, деб тан олинган. Унинг асосий фаолияти иқтисодиётнинг барча соҳаларини қамраган ҳамда бутун дунё истеъмолчилари ҳар куни фойдаланадиган товар ва хизматларда ўз ифодасини топади.
Korzinka.uz тармоғининг сўнгги йилларда фаол кенгайиб бориши компания раҳбариятини ҳисоб-китобнинг илғор тизимларини жорий этишга ундаган эди. 2016 йилдаёқ Халқаро Молия корпорацияси кўмагида компания ISO 9001:2015 ва ISO 22000:2005 стандартларини жорий этиш ҳаракатларини бошлаган.
Йиллар давомида ходимларнинг тинимсиз меҳнати ҳамда маҳсулотларнинг сифатини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида бугун ушбу мақсадга эришилди. Эндиликда тармоқ Ўзбекистонда ўз фаолиятида мазкур стандартларни жорий қилган илк чакана савдо корхонасига айланди.
Хабарни батафсил ўқиш учун тармоқнинг расмий сайтига ўтишингиз мумкин: korzinka.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
21:16 / 17.07.2024
Korzinka реклама бўйича қонунбузилишига йўл қўйган деб топилди
11:19 / 15.07.2024
Рақобат қўмитаси «Korzinka»га нисбатан иш қўзғатди
12:49 / 30.04.2021
«Korzinka»даги эҳсон қутисидан 50 минг доллар солинган конвертлар чиқди
15:00 / 30.08.2020