Корзинка супермаркетлар тармоғи меҳмонлари, Korzinka Go хизматидан фойдаланувчи мижозлар акцияда жами 3 та Chery Tiggo 2 Pro, 3 та Chery Arrizo 6 Pro, 1 та Chery 7 Pro автомобилларидан бирини ёки бошқа совринларни ютиб олишлари мумкин.
Ушбу акция савдо тармоғи томонидан 2025 йил 12 ноябрдан 31 декабргача Корзинка, Korzinka Mahalla супермаркетлари ва Korzinka Go онлайн супермаркетида ўтказилади ҳамда қуйидагича шартларни ўз ичига олади:
▫️ Корзинка мобил иловасида акциядаги иштирокни тасдиқлаш;
▫️ Савдо тармоғига алоқадор, юқорида санаб ўтилган оффлайн супермаркетлар ҳамда Korzinka Go онлайн супермаркетида 200 000 сўмдан кўпроқ харидни амалга ошириш (чекдаги ҳар 200 000 сўм миқдори бир имкониятга тенг, қуйида имкониятлар ҳисоблаш намунаси* келтирилган);
▫️ Шунингдек, чекдаги шартли суммадан ташқари, ҳамкорлар товарларининг (Pepsi, Grass, Nestlé, Nescafé, Lipton, “365 kun”, “Из Корзинки” каби брендлардан) хариди ютуқли ўйинда иштирок учун қўшимча имкониятлар тақдим этади;
▫️ Харидларга тўловни амалга ошираётган пайтда Korzinka Plus картасидан фойдаланиш (дўкон кассасида уни илова/картадан сканерлаш ёки Korzinka Go иловасига улаган ҳолда ишлатиш) ушбу юқоридаги шартлар бажарилгани ҳолда харидингизни акция учун қайд этади;
▫️ Юқоридаги шартларнинг барчаси бажарилгач, ҳар ҳафта ўтказиладиган автомобил ютуқли ўйинларидан энг яқин бирида (ўйинлар ўтказиладиган сана ҳақида 2026.korzinka.uz сайтидаги оммавий офертада батафсил маълумот келтирилган, шунингдек, савдо тармоғининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида маълумотлар бериб борилади) ҳамда дарҳол мобил иловадаги совринли мини ўйинда** иштирок этиш мумкин.
*Масалан, харид чекингиздаги миқдор 200 000 сўмдан кўпроқ ва унда ҳамкор товарларидан бири бўлса, ютуқли ўйинда иштирок учун 2 имкониятга эга бўласиз. Харид чегингиздаги сумма ошиб боргани сари имкониятларингиз сони ҳам ошиб боради — 400 000, 600 000, 800 000 сўм миқдорли харидлар мос равишда 2, 3, 4 имкониятни келтиради. 200 000 сўмли харидни амалга оширмаган ҳолда фақатгина ҳамкор товаридан харид қилиш имконият тақдим этмайди.
**Мини ўйинда яширин карточкаларни очиб, Корзинкадаги харидлар учун 100 000 номиналли электрон сертификатлар, Korzinka Go хизматидан бепул етказувга ваучерлар, янги йил олдидан хуш кайфият улашувчи табрикномалар ёки автомобил ўйинида иштирок учун қўшимча имкониятлар ютиб олиш мумкин.














