Осиё тараққиёт банки вице-президенти бошчилигидаги делегация “Ипак йўли” банкига ташриф буюрди
Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) Молия ва таваккалчиликни бошқариш бўйича вице-президенти Ингрид ван Веес хоним бошчилигидаги мазкур банк делегацияси жорий йилнинг 27 сентябрь куни «Ипак Йўли» акциядорлик инновацион тижорат банкига ташриф буюрди.
Банк раҳбарияти билан бўлган учрашувда томонлар ўзаро қизиқиш уйғотган икки томонлама масалаларни муҳокама қилдилар.
ОТБ делегацияси, шунингдек, Тошкентда ўтказиладиган кичик ва ўрта корхоналарни кредитлаш масалаларига бағишланган минтақавий конференцияда иштирок этади. Шу билан бирга Самарқанд шаҳридаги “Мева-сабзавотчилик секторида қўшимча қиймат кетма-кетлигини ривожланиш” лойиҳаси доирасида ОТБ томонидан молиялаштирилаётган корхонада бўлади.
«Ипак Йўли» банкининг Осиё Тараққиёт банки билан ҳамкорлиги 2006 йилдан кичик ва микромолиялаштиришни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш йўналишида бошланган.
2013 йил апрелида ОТБ «Ипак Йўли» банкининг акциядори бўлди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бу Марказий Осиёда ОТБнинг тижорат банки низом капиталига дастлабки киритган сармояси бўлди.
2006 йилдан ҳозирги кунгача “Ипак Йўли” банки кичик ва хусусий бизнесни молиялаштиришни ривожлантиришга қаратилган умумий қиймати 91,3 млн. АҚШ доллари бўлган бешта молиялаштириш линияси олинди. Ушбу маблағдан 61 млн. АҚШ доллари тадбиркорларга муваффақиятли берилди.
ОТБ билан тузилган битим доирасида менежмент таваккалчилиги ва операцияларни назорат қилиш механизми, корпоратив бошқарув тизимини, шунингдек, экологик ва ижтимоий таваккалчиликни бошқариш тизимларини такомиллаштиришга техник ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.
«Ипак Йўли» банки 1990 йилда ташкил этилган универсал тижорат банки ҳисобланади. 2018 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, банкнинг умумий активлари 3,3 трлн. сўмни ташкил этди, банк томонидан берилган кредитларнинг жорий қолдиғи 2,4 трлн. сўмга етди. Банк республиканинг турли шаҳарларида жойлашган 15 та филиал ва 53 экспресс-марказига эга.
👉 Facebook www.fb.com/ipakyulibankuz
👉 Telegram t.me/ipakyulibankuz
👉 Instagram www.instagram.com/ipakyulibank
👉 YouTube http://goo.gl/a8bBY3
Мавзуга оид
21:46 / 25.10.2024
Ўзбекистон тоғларида Ипак йўлининг йўқолган иккита шаҳри топилди
11:18 / 08.05.2024
"Ипак йўли" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ташкил этилди
13:28 / 16.04.2024
Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича янги прогнозларни тақдим этди
14:55 / 24.12.2022