Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ Ўзбекистонга микромолиялаштиришни ривожлантириш учун 300 млн доллар ажратади
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда кичик корхоналар учун молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 300 млн доллар кредит ажратади. Тасдиқланган маблағнинг 100 млн доллари имтиёзли шартларда берилади.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда кичик корхоналар учун молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 300 млн доллар кредит ажратади.
Тасдиқланган кредитнинг 100 млн доллари имтиёзли шартларда берилади. Пул маблағлари кичик ва ўрта корхоналар, хусусан, аёллар томонидан бошқариладиган корхоналар учун молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакатнинг микромолиялаш секторини мустаҳкамлаш учун йўналтирилади.
Режалаштирилган чора-тадбирлар орасида микрокредитларнинг максимал миқдорини ошириш, микромолиялаш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш, Тадбиркор аёлларни молиялаштириш халқаро кодексига қўшилиш, шунингдек, исломий микромолиялаш учун норматив базани ишлаб чиқиш кабилар бор.
Ушбу қадамлар аҳолининг заиф қатламлари учун молиявий имкониятларни кенгайтириш ва соҳанинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
«ОТБ Ўзбекистоннинг инклюзив ва бозорга йўналтирилган молия тизимига ўтишини қўллаб-қувватлаётганидан фахрланади. Дастурнинг амалга оширилиши ўзини ўзи банд қилганлар ва микротадбиркорлар учун молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятини очади, гендер тенглигини рағбатлантиришга ёрдам беради ва молия секторида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиради», — деди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая.
Маълумот учун, 1995 йилда Ўзбекистон ОТБга аъзо бўлган ва шундан бери банк мамлакатга умумий қиймати 14,6 миллиард долларга тенг бўлган қарзлар, грантлар ва давлат секторига техник ёрдам кўрсатган.
Мавзуга оид
09:15 / 10.06.2026
Терроризмни молиялаштирган 8 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди
20:47 / 02.05.2026
Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этади
14:25 / 26.12.2025
Президент: тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун барча чоралар кўрилади
13:30 / 26.08.2025