Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эркак нотўғри ташлаб кетилган чиқинди учун икки кунга қамалди
Фото: cocoparisienne
Швейцариянинг Биль шаҳрида яшовчи эркак нотўғри ташланган чиқинди учун икки кунга қамалди. Бу ҳақда The Local нашри хабар бермоқда.
2017 йилнинг ноябрида 33 ёшли эркак кўчада чиқиндини, уни олиб кетишлари керак бўлмаган кунда ташлаб кетган. Бундан ташқари, у чиқиндини маҳаллий кенгаш томонидан тасдиқланган қиммат қопда эмас, балки оддий пакетда ташлаб кетган.
Қонунбузар чиқинди полицияси ходими томонидан аниқланди ва унга 150 Швейцария франки миқдорида жарима солинди. Бироқ, эркак жаримани ўз вақтида тўламаган. Бунинг учун у икки кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унга нисбатан жазони ижро этиш қачондан амал қилиши номаълум. Полиция айни пайтда қонунбузар қаерда эканини айта олмаяпти.
Биль расмийларининг билдиришича, ўтган йили шаҳарда 209 нафар фуқарога нотўғри ташланган чиқинди учун жарима ёзилган. Яна 600 киши огоҳлантириш олди.
Мавзуга оид
17:41 / 25.04.2026
Швейцарияда Гулнора Каримова устидан суд бошланмоқда
17:57 / 16.04.2026
Чорвоқда чиқиндилар ноқонуний ташланишига қарши камералар ўрнатилмоқда
15:16 / 13.04.2026
Бўстонлиқ туманидаги «ноқонуний чиқиндихона» бартараф этилди
11:35 / 02.04.2026