Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook саҳифани эгаллаб олиш имконини берадиган камчилик ҳақида маълум қилди. У 90 млн фойдаланувчини қамраб олган
Facebook муҳандислари 50 миллион фойдаланувчининг аккаунтига кириш имконини берадиган хавфсизлик камчилигини топдилар. Камчилик бошқа фойдаланувчилар номидан ўз саҳифасини кўриш функциясида аниқланди.
Компания энди суриштирув ишларини бошлади, камчиликнинг аниқ сабаби номаълум. Ижтимоий тармоқ сайтдан ҳар эҳтимолга қарши 40 миллион кишини «чиқариб ташлаб», уларни қайта тасдиқланишга мажбур қилди.
Ижтимоий тармоқ бу муаммони «жуда жиддий» қабул қилаётгани ва барча рўй берган ҳолат ҳақида билишини исташи ҳақида маълум қилди. Камчилик саҳифага кириш калитларини (токенлар) ўғирлаш ва уларни профилни қўлга киритиш учун ишлатиш имконини берган. Фейсбукдан тушунтиришларича, токенларни рақамли калит деб ҳисоблаш мумкин, улар ҳар доим қайта кириб ўтирмасдан фойдаланувчиларга сайтда авторизация қилинган ҳолда қолишга имкон яратган.
Сервисдан маълум қилишларича, бу муаммони ҳал қилиш учун дарҳол бир нечта чоралар кўрилди: камчилик ёпиб қўйилди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабардор этилди. Бундан ташқари, компания 50 миллион киши учун кириш калитларини йўқ қилди ва яна 40 миллион фойдаланувчи учун ҳам худди шундай қилишга тайёрланмоқда - уларнинг ҳаммаси ижтимоий тармоқка пароль билан қайта киришига тўғри келади.
Мавзуга оид
08:52 / 27.01.2026
Франция 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
20:34 / 16.01.2026
Австралия ижтимоий тармоқларда болалар даврини тўхтатди: қарийб 5 миллион аккаунт чекланди
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025