Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ 45-автобусдаги ёнғин ҳақида расмий маълумот берди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида шу йил 28 сентябрь куни Фарғона йўли кўчасидаги “Қўйлиқ ота” бекати олдида Ф.К. бошқарувидаги 45-сонли “Бошлиқ даҳаси - Қўйлиқ 2-даҳа” йўналиши бўйича қатновчи “Мерседес-бенц” русумли автобусининг мотор қисмида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ёнғин автобуснинг ёқилғи тизимининг носозлиги оқибатида келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Жароҳат олганлар йўқ.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026