Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“MAКRO” савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан олинган хабарга кўра, кеча соат 16:31да Тошкент шаҳар ИИББ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига, Миробод тумани, Нукус кўчаси 83-уйда жойлашган “MAКRO” савдо-кўнгилочар марказининг ертўласида жойлашган Боулинг клубида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 17:20да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида Боулинг клуби ускунасининг двигатели ва девор қопламаси 15 кв.м. майдонда ёнган.
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Жабрланганлар йўқ.
Мавзуга оид
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026