Жаҳон | 10:54 / 29.09.2018
9185
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Порошенкони суд қилишга чақирди

Фото: Одесса-медиа

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг маълум қилишича, Украина етакчиси Пётр Порошенко яқин вақт ичида давлатга хиёнат қилгани учун судланиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Порошенко коррупция ва Украинанинг «кўп миллиард долларлик мол-мулки» талон-тарож этилгани учун суд қилинади.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Украина президенти шахсий бойлигини кўпайтириш учун ўз позициясидан фойдаланган.

Саакашвилининг таъкидлашича, Порошенко Украинанинг барча аҳолиси «ишончини оқлай олмайди».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко БМТда Россиянинг ниятини маълум қилганди.

Украина президенти Пётр Порошенко БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлаб, Россияда Азов денгизини «эгаллаб олиш» истаги борлиги ҳақида гапирди. 

Мавзуга оид