Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониянинг Окинава префектураси янги губернатори АҚШ базаларининг олиб чиқилиши тарафдори бўлиши мумкин
Фото: AFP 2018 / Yoshikazu Tsuno
Япониянинг Окинава префектураси губернатори сайловларида мухолифатчи ва АҚШ ҳарбий базаларининг префектура ташқарисига олиб чиқилиши тарафдори Дэнни Тамаки етакчилик қилмоқда. Бундан “Киодо” ахборот агентлиги ва NHK телеканали ўтказган экзит-полл натижалари дарак бермоқда. Уларга кўра, Тамаки катта эҳтимол билан префектура губернатори бўлиши мумкинлиги келиб чиқмоқда.
Окинава губернатори сайловлари 30 сентябрда бўлиб ўтди. Префектуранинг янги губернаторини сайлаш зарурати собиқ губернаторнинг август ойида вафот этгани билан боғланган. Тамаки аввалги губернаторнинг АҚШ базаларининг олиб чиқилиши борасидаги сиёсатини давом эттиришини айтган, бу эса Япония марказий ҳукумати позициясига зид келади.
Окинава ҳудуди Япониянинг бор-йўғи 0,6 фоизини ташкил қилса-да, у ерда АҚШнинг Япониядаги ҳарбий объектларининг 74 фоизи ва ҳарбийларининг ярмидан кўпи жойлашган. Префектура маъмурияти маълумотларига кўра, Окинавада 22,5 минг америкалик ҳарбий ҳамда улар оилаларининг 19 минг аъзоси ва бошқа америкаликлар бор.
Мавзуга оид
23:02 / 17.02.2026
АҚШ бир сутка ичида Яқин Шарққа 50 дан ортиқ қирувчи самолёт жўнатди
22:46 / 17.02.2026
Эпштейн билан алоқалари учун карьераси барбод бўлган одамлар саналди
18:18 / 17.02.2026
Уруш хавфи кучаяётган бир пайтда АҚШ ва Эрон ядровий музокаралари бошланди
13:21 / 17.02.2026