Македония давлати номини ўзгартириш бўйича референдум ўтказилмоқда
Македонияда мамлакат номини ўзгартириш бўйича референдумда овоз бериш жараёни бошланди.
Республика Давлат сайлов комиссияси маълумотларига кўра, референдумда 1,8 миллиондан ортиқ киши иштирок этиши мумкин. Овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан соат 19:00га қадар (Тошкент вақти билан соат 21:00) давом этади.
Сайловчилардан «Македония Республикаси ва Греция Республикаси ўртасидаги келишувга кўра ЕИ ҳамда НАТОга аъзо бўлишни ёқлайсизми?» деб сўралади.
Референдум натижалари 1 октябрда эълон қилинади. Жараённи назорат қилиш учун 12 мингга яқин маҳаллий, 50 нафар хорижий кузатувчилар жалб этилган.
Референдум маслаҳат характерига эга. Македония қонунчилигига кўра, сайловчиларнинг ярмидан ортиғи референдумда қатнашсагина, унинг натижалари тан олинади.
Турли ижтимоий сўровлар натижаларига кўра, давомат 40-60 фоиз атрофида бўлиши аниқланган.
Шу йилнинг 17 июнида Греция ташқи ишлар вазири Никос Котзиас ва Македония ташқи ишлар вазири Никола Димитров мамлакат номини Шимолий Македония Республикаси деб ўзгартириш тўғрисида келишув имзолаганди. Греция ва Македония ўртасида 25 йилдан буён давом этиб келаётган ном можароси Македониянинг НАТО ва Евроиттифоққа киришига халал бераётганди. Грециянинг Македония вилояти билан адаштирмасликлари учун Греция қўшни республикадан ўз номини ўзгартиришни талаб қилганди.
Македония президенти Георге Иванов Скопье ва Афина ўртасидаги Македония республикаси номини ўзгартириш ҳақидаги шартномани «ўз жонига ҳуқуқий суиқасд» деб атаган.
Мавзуга оид
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
11:10 / 01.11.2024
Молдова КС ЕИга интеграция бўйича референдум натижаларини маъқуллади
21:07 / 21.10.2024
Молдова фуқаролари Европа Иттифоқига қўшилишни ёқлаб овоз берди
21:00 / 27.08.2024