Саудия Арабистони қироли Трамп билан нефть бозори барқарорлигини муҳокама қилди
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол-Сауд АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали Эронга қарши санкциялар ортида углеводородлар бозорини барқарорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, мулоқот давомида гап “нефть бозори барқарорлиги ва жаҳон иқтисодиёти ўсишини кафолатлаш учун экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатлар” ҳақида борган.
Хабарда таъкидланишича, қирол Трамп билан икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ортида муносабатларни ривожлантириш, минтақа ва дунёдаги ҳодисалар ривожини муҳокама қилган.
ОПЕК+ аъзолари бир ҳафта олдин Жазоирда ўтган учрашув натижаларига кўра АҚШ санкциялари сабабли Эрондан нефть экспорти қисқаришини қоплаш учун ишлаб чиқаришни ошириш бўйича ҳеч қандай аниқ режалар эълон қилишмади. АҚШ эса Эрондан нефть экспортининг 5 ноябрдан тўлиқ тўхтатилишига эришмоқчи.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
08:10 / 12.11.2024