Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда 3 йил ичида 100 мингга яқин террорчи йўқ қилингани маълум қилинди
Россия ҳарбий-коинот кучлари Сурияда 3 йиллик операция давомида 85 минг террорчини йўқ қилган. Бу ҳақда Россия федерация кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Виктор Бондарев маълум қилди.
“Авиация нишонга олиш воситаларини қўллашнинг юқори аниқлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Ҳарбий-коинот кучларининг барча зарбалари террорчиларнинг объектларига аниқ берилган ва берилмоқда. 3 йил ичида террорчиларнинг йўқ қилинган объектлари (ўқ-дори омборлари, штаблар) ўн минглабга етади. Ўлдирилган террорчилар 100 мингга етади, улардан тахминан 85 минги бизнинг ҳарбий-коинот кучлари хизматидир”, деб айтган Бондарев.
Унинг айтишича, авиазарбалар натижасида жиҳодчиларнинг қоялар ва тоғли посёлкалардаги мустаҳкамланган пунктларга таянган мудофааси ёриб ўтилган, бу эса Сурия ҳукумат қўшинларининг барча йўналишлар бўйича олдинга боришида ҳал қилувчи ҳисса қўшган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026