Фан-техника | 00:25 / 02.10.2018
36457
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг қимматбаҳо зирҳланган Rolls-Royce тақдим қилинди

Klassen тюнинг-компанияси 2,5 млн АҚШ долларига Rolls-Royce Cullinan йўлтанламаси негизида лимузин қуради. Компания дизайнерлари дунёдаги энг қимматбаҳо серияли йўлтанламаснинг узунлиги қулай сафарлар учун етарлича эмас, деган қарорга келишган ва гўзаллик ихлосмандлари учун йўлтанламаснинг Rolls-Royse Cullinan Limo модификациясини тақдим қилишди. Машинани ўзгартириш бўйича ишлар 2 млн долларга баҳоланган.

Фото: Klassen
Фото: Klassen
Фото: Klassen
Фото: Klassen

Мутахассислар йўлтанламасни нақ бир метрга узайтириш мумкинлигини ҳисоблаб чиқишган. Машинанинг узайиши унинг ғилдираклар базасини ўзгартиришни талаб этади ва натижада тайёр машинада унинг қиймати 3295 ммни ташкил қилади. Машинанинг умумий узунлиги эса 6357 ммга етади. Бундан ташқари, харидор нафақат узунроқ йўлтанламас, балки 7-даражадаги баллистик ҳимояни олади. Қўшимча ҳақ эвазига эса машинанинг ҳимоясини 9-даражагача етказиш ҳам мумкин бўлади.

Мавзуга оид