Мексика президенти «сабрли» Трамп ҳақида гапирди
Мексика президенти этиб сайланган Андрес Мануэль Лопес Обрадорнинг маълум қилишича, Америка Қўшма Штатлари раҳбари Дональд Трамп Мексика ва Канада билан USMCA савдо келишувига эришиш бўйича музокаралар пайтида «очиқ» ва «сабрли» бўлди. Мексика етакчисининг сўзлари Reuters томонидан келтирилган.
«[USMCA] келишуви хотиржамликни таъминлайди, ишончни кафолатлайди», - дея маълум қилди Мексика президенти музокаралар якуни бўйича.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, келишув автомобиль саноати ва миллий иқтисодиётга сармоя киритиш учун зарур шарт-шароитларни яратиб беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ, Канада ва Мексика янги савдо келишувига эришгани хабар қилинганди.
АҚШ, Канада ва Мексика USMCA деб аталадиган янги савдо келишувига эришди. Бу ҳақда Канада ташқи ишлар вазири Христи Фриланд ва АҚШ савдо вакили Роберт Лайтхайзернинг Канада ҳукумати сайтида эълон қилинган қўшма баёнотида айтилади.
Мавзуга оид
00:30
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
21:03 / 29.10.2024
Аспирант тасодифан Мексика жунглиларида йўқолган шаҳарни топди
14:10 / 21.10.2024
Мексика ҲДК саккиз тоннадан ортиқ наркотикни мусодара қилди
20:19 / 07.10.2024