Спорт | 11:41 / 02.10.2018
24828
1 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов Макгрегорнинг устидан кулди

Аралаш йўналиш (MMA) бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов обуначилари билан ўзининг янги фотосуратини бўлишди.

Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) амалдаги чемпиони инстаграмдаги ўз саҳифасига жўжа тасвирланган футболкани қўлида ушлаб тургани акс этган фотосуратни жойлаштирди. Футболкада шундай ёзув бор: «Менга ишонинглар, мен жўжалар тарбиячисиман».

Фото: Instagram /khabib_nurmagomedov

«Шанба куни кечқурун», - дея изоҳ қолдирган у фотосуратга.

Шу тариқа россиялик 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган ирландиялик Конор Макгрегор билан жангга ишора қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегорнинг мураббийи Ҳабиб Нурмагомедовдаги муаммоларни эслатганди.

Мавзуга оид