Жамият | 10:14 / 03.10.2018
14342
2 дақиқада ўқилади

Олмалиқ шаҳрида география ўқитувчилари учун семинар бўлиб ўтди

Олмалиқ шаҳар Xалқ таълими бўлимига қарашли 20-иxтисослаштирилган умумтаълим мактабида география фанидан “География ва иқтисод дарсларида инновацион усуллардан фойдаланиш” мавзуида вилоят семинари бўлиб ўтди. 

Семинарда Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси табиий фанлар услубиятчиси О.Қодирова, Олмалиқ шаҳар Xалқ таълими бўлими мудири К.Ҳамдамова, табиий фанлар методисти Р.Ҳатамова, туман ва шаҳар ХТБ услубиятчилари, 22та умумтаълим мактаби, 80-иxтисослаштирилган мактаб-интернат ва 6-ёрдамчи мактабнинг география ва иқтисод фани ўқитувчилари иштирок этди. 

3-мактаб география фани ўқитувчиси М.Абдукаримова, 14-мактаб география фани ўқитувчиси Г.Ҳусанова, 20-мактаб география фани ўқитувчиси Ш.Матчонова, 19-мактаб география фани ўқитувчиси М.Саттарова, 23-мактаб иқтисод фани ўқитувчиси Ш.Ибрагимова очиқ дарслар ўтказишди.

Шунингдек, 12-мактаб география ўқитувчиси Г.Ражабова “География фанидан бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишлашда инновацион усуллардан фойдаланиш” мавзуида тақдимот қилган бўлса, 20-мактаб география ўқитувчиси Ш.Xолбоева “Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари” мавзуида тадбир ўтказди.

Xалқ таълими бошқармаси табиий фанлар услубиятчиси О.Қодирова амалга оширилган ишларни намунали деб баҳолади ва тақдимотдаги инновацион усуллар дарс жараёнларида қўлланилишини таъкидлади. 

Олмалиқ шаҳар халқ таълими бўлими мудири К.Ҳамдамова ўқитувчиларни касб байрами билан табриклаб, муваффақиятлар тилади.

 

Мавзуга оид