Жаҳон | 09:01 / 03.10.2018
6151
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Шимолий Кореяга қарши санкцияларни бекор қилмайди 

Фото: EPA

АҚШ Шимолий Корея тўлиқ ядровийсизланмагунча унга нисбатан санкция режимини қатъиян қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда 2 октябрда АҚШ давлат департаменти вакили Хизер Науэрт маълум қилди.      

Унинг таъкидлашича, АҚШнинг бундай сиёсати билан Хитой ва Россия рози, бироқ бу давлатлар ушбу масалада “янада кўпроғини қилишлари мумкин эди”. 

“Бу масалани Хитой, Россия, исталган бошқа давлат билан муҳокама қилиш учун имконият бўлган ҳар гал тўлиқ ва якуний ядровийсизланишни кўрмагунимизча бу санкцияларни сақлаб қолиш ҳақида гаплашамиз”, деб айтган Науэрт. 

Унинг таъкидлашича, АҚШнинг сиёсати ўзгармаган ва у Шимолий Кореяга максимал босим ўтказишни қўллаб-қувватлашдан иборат. Шу билан бирга давлат департаменти вакилининг таъкидлашича, икки давлат етакчилари ўртасида якуний мақсадга эришишда ёрдам бериши мумкин бўлган яхши муносабатлар ўрнатилган.

Мавзуга оид