Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет элликлар Ўзбекистондаги инвестициялардан қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди
Фото: Unsplash
Йилнинг биринчи ярмида норезидентларнинг инвестицион даромади 1,3 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида айтилади.
Энг катта улуш тўғридан-тўғри инвестицияларга тўғри келди - 602,5 млн доллар. Жалб қилинган кредитлар ва қарзлардан даромадлар - 255 млн АҚШ доллари, бошқа инвестиция даромадлари - 452 млн доллар.
Портфель инвестицияларидан тушган даромадлар 5,4 мл. АҚШ долларини ташкил этди, яна 0,3 млн доллар банклардаги омонатлар ва ҳисоблар ҳиссасига тўғри келди.
Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар даромадидан реинвестиция қилинган даромадлар 469 млн АҚШ доллари ёки тўғридан-тўғри инвестициялардан даромадлар умумий миқдорининг 77%дан ортиғини ташкил этди.
Резидентларнинг инвестицион даромадлари деярли 10 баробарга камроқ бўлди - 95,1 млн АҚШ доллари, улардан 89,1 млн АҚШ доллари - халқаро захираларни жойлаштиришдан олинган даромад. Бундан ташқари, табиий ресурслардан фойдаланиш учун рента 151,6 миллион долларни ташкил этди.
Чет элдаги резидентлар даромади 3,8 миллиард долларга баҳоланди (улар меҳнат мигрантлари).
Мавзуга оид
11:57 / 04.05.2026
Ўзбекистонликларнинг қуёш электр энергиясини сотишдан олган даромади 9 баробарга ошди
07:50 / 04.05.2026
Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнотдан энг кўп фойдаланилмоқда
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
11:34 / 30.04.2026