Ўзбекистон | 21:24
670
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари сўнгги беш йилда мамлакатимизга 123 миллиард доллар сармоя жалб этилганини қайд қилди.

Фото: Телеграм / SShMirziyoyeva

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этди.

«Бу йилги Тошкент инвестиция форуми дунёнинг 100 та мамлакатидан 4000 дан зиёд иштирокчини ўзида жамлади. Анжуман дастури ғоят сермазмун бўлиб, ундан долзарб глобал иқтисодий масалалар муҳокамаси, турли давлатлар ҳукуматлари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, инвесторлар ва экспертлар билан учрашувлар ўрин олган.

Форум доирасида Президентимиз мамлакатимиз иқтисодиёти ўсишини таъминлайдиган олтита устувор йўналишни белгилаб бердилар. Булар қаторида капитал бозорини ривожлантириш, "яшил" иқтисодиёт, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда инвесторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш масалалари бор.

Ўзбекистон ўзининг инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда: сўнгги беш йилда мамлакатимизга 123 миллиард доллар сармоя жалб этилди. Эндиги асосий вазифа — эришилган барча келишувларни иқтисодиёт, бизнес ва жамият фаровонлигига хизмат қиладиган реал лойиҳаларга айлантиришдан иборат», деб ёзди у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид