Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч нафар шахс бир фуқарони уриб-тепиб, ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 2018 йил 1 октябр куни Б.Ю., Ж.Ш. ва К.Т. Ш.Руставели кўчаси олдида ўзаро жанжал туфайли Н.У.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб, биқинига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказганлар.
Натижада Н.У. касалхонага ётқизилган. Б.Ю. ва К.Т. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:31
Тошкентда “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” метрополитен линияси қурилади
18:15 / 12.05.2026
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026