Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россияга вагонларни қайтариш талаби билан чиқди
Фото: Depositphotos
Украина Россиядан «Укрзализниця» давлат ширкатига тегишли 30 мингта вагонни қайтариб беришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Олий рада раиси ўринбосари, Украинанинг Минск келишувлари бўйича алоқа гуруҳининг гуманитар кичик гуруҳидаги вакили Ирина Герашченко маълум қилди, деб хабар бермоқда УНИАН.
Унинг сўзларига кўра, ушбу вагонлардан 85таси Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кредит маблағлари эвазига сотиб олинган. Герашченконинг маълум қилишича, «руслар тажовузидан» кейин «ишғол қилинган ҳудуд»да 30 мингта вагон қолиб кетди.
«Албатта, биз Украинанинг ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилмоқдамиз, бу ўғирлик учун жиноий ишлар қўзғатилиши керак», - дейди Герашченко. Унинг таъкидлашича, бу вагонларни ҳозир сотишга ҳам уринишмоқда.
Украина ҳукумати январь ойида Донбасснинг реинтеграцияси тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Унда Россия «тажовузкор» деб аталади, ўзини мустақил деб эълон қилган ҳудудлар эса «босиб олинган ерлар», деб таснифланади. Россия ҳукумати Украина шарқидаги воқеаларга алоқаси йўқлигини бир неча бор таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Донбасснинг алоҳида мақомини узайтириш таклифи билан чиққанди.
Мавзуга оид
09:25
Украина ҳарбийлари бундесвер аскарларини дрондан фойдаланишга ўқитади
08:30
Россиянинг Одессага тунги зарбалари: кўп қаватли уйга зарар етди
16:31 / 16.02.2026
Кличко: Украина мустақиллиги ҳали ҳам очиқ масала
14:56 / 16.02.2026