Харобаларда яшовчи покистонликнинг ҳисоб рақамида миллиардлаб пул топилди
Покистонлик терговчилар Карачи шаҳрида яшовчи музқаймоқ сотувчисининг банк ҳисоб рақамида миллиардлаб рупийларни аниқлашди. Қизиғи, сотувчининг ўзи бундан бехабар бўлган.
Кунига 4 доллар топадиган Муҳаммад Абдулқодир исмли ушбу шахснинг ҳисоб рақамида 2,3 млрд Покистон рупийси (18,6 млн доллар) бор бўлган. Эркакнинг айтишича, у бу пуллардан бехабар бўлган, ҳисоб рақам эса шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси асосида очилган.
“Мен дунёдаги энг омадсиз инсонман. Ҳисоб рақамимда шунча пул борлигини билганимда, пуллар у ерда йўқ эди”, деб айтган эркак.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эркак ҳақиқатан ҳам ушбу пулларга алоқаси йўқлиги ҳақидаги қарорга келишган, чунки у саводсиз бўлгани сабабли ҳаттоки ҳужжатларни имзолай олмаган.
Тергов давомида шунга ўхшаш яна 77 та ҳисоб рақам аниқланган. Бу ҳисоб рақамлар орқали умумий ҳисобда 280 млн доллардан кўпроқ пул ўтган. Ушбу пул ювиш схемасини тузишда Покистоннинг собиқ президенти Асиф Али Зардарий гумон қилинмоқда.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
21:39 / 08.11.2024
Покистонда ҳаво ифлосланиши ортидан боғ ва музейлар ёпилмоқда
11:27 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Покистон имтиёзли савдо битимига кирувчи маҳсулотлар бўйича музокара олиб бормоқда
18:21 / 04.11.2024