Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг интернетдаги расмий веб-сайти орқали «Пахтани пайҳон қилиш ҳолатларини аниқлаш борасидаги тадбирлар натижалари» сарлавҳали хабар эълон қилинди.
Хабарга кўра, вилоятнинг Пешку туманида 2018 йил 1 октябрь куни соат 7:00ларда туманнинг «Хуррам» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро Таваккал Тўйев ҳамда шу манзилда яшовчи Нодир Юлдашевлар ўзларига тегишли бўлган 6 бош қўй ва эчкиларини қаровсиз қолдирганликлари оқибатида, ушбу чорва моллари «Нодирбек Дилнура» фермер хўжалигига қарашли пахта даласини пайҳон қилганлиги аниқланган. 1 бош қўй ва 1 бош эчки сўйилиб, ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга тарқатилган.

Шунингдек, 2018 йил 4 октябрь куни Бухоро туманида «Талалиён» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро Шавкат Турсунов ўзига тегишли бўлган 1 бош йирик шохли қорамоли ва 1 бош қўйини «Юринпоён ери» фермер хўжалигига қарашли пахта даласида боқиб, пайҳон қилганлиги аниқланган. 1 бош қўй сўйилиб, унинг гўшти ҳудуддаги 38-сон мактабгача таълим муассасасига топширилган.

Иккала ҳолат юзасидан ҳам Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 104-моддасига асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган, дейилади Бухоро вилоят ИИБ расмий сайтидаги хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг «Экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш» деб номланган 104-моддасига кўз югуртирамиз:
Чорва моллар ёки паррандаларнинг хўжалик экинзорларини пайҳон қилиши, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиши ёки уни йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда






