Жаҳон | 08:50 / 06.10.2018
6145
1 дақиқада ўқилади
Ғазо секторида жароҳат олган фаластинликлар сони 370 кишидан ошди
Исроил армияси билан тўқнашувлар натижасида Ғазо сектори чегарасида камида 376 нафар фаластинлик жароҳатланди. Бу ҳақда WAFA хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, тўқнашувлар оқибатида уч киши ҳалок бўлган.
Таъкидланишича, Исроил ҳарбийлари фаластинликларга қарши ўқотар қуроллардан фойдаланмоқда.
Аввалроқ, Ғазо сектори чегарасида Исроил армияси билан тўқнашувларда 20 мингга яқин одам иштирок этаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтонда Фаластинни озод қилиш ташкилоти офиси ёпилганди.
Мавзуга оид
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024