«Тошшаҳартрансхизмат»: қўпол қоидабузарликлар аниқланди
Шаҳар автобус транспортини сифатсиз хизматининг сабаблари бўлган тизимли камчиликларни бартараф этиш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ чоралар мажмуи ишлаб чиқди.
«Тошшаҳартрансхизмат» бошқаруви ташаббуси билан ўтказилган текширув натижасида қатор автосаройлар раҳбарлари, автобуслар техник ҳолати, уларга техник хизмати кўрсатиш, GPS-мониторинг ва ҳайдовчилар билан икки томонлама алоқа учун масъул мутасаддилар томонидан йўл қўйилган қўпол бузилишлар, шу жумладан йўл ҳақи олишдаги қоидабузарликлар аниқланди. Аниқланган қоидабузарликлар бўйича қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилади, дейилади компания хабарида.
Маълум қилинишича, ҳозирги пайтга қадар рухсатсиз ўчирилган GPS-мониторинг ва ҳайдовчи билан икки томонлама бевосита мулоқот тизимлари тикланган. Автобус саройлари раҳбарлари, бош механиклари ва автобусларни техник ҳолати учун масъул сервис хизматлари раҳбарларига ва ҳайдовчиларга автобусларни йўналиш пайтидаги ёнғинлари учун моддий жавобгарлик юклатилган. GPS жиҳозларига рухсатсиз тегиш ёки ўзгартиришлар киритиш жараёнлари аниқланган тақдирда қатъий чора ишдан бўшатиш, ёки аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни мутасадди ташкилотларга тақдим этиш ҳамда улар томонидан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўтказилган транспорт масалаларига бағишланган мажлисда берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан қуйидаги чоралар кўрилмоқда:
Биринчи: вазиятни таҳлил қилиш ва компанияни ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида Жанубий Кореянинг компанияларидан бирини жалб қилиш ишлари бошланган.
Иккинчи: автосаройлардан бирини хорижий компанияга бошқарувни бериш устида ишлар олиб борилмоқда.
Учинчи: йўл ҳақини тўлашни автоматик тизимга ўтказишни тезлатиш ва тизимни 2018 йилнинг охирига қадар ишларни бошлаш режалаштирилган.
Тўртинчи: GPS тизимининг сунъий равишда ўчириб қўйилган барча функциялари тиклаш ва амалдаги тизимга янги функциялар киритиш.
“Йўловчиларнинг асосий эътирозлари автобусларни кутиш вақти, қатнов жадвали бузилиши ва тезлик қоидаларини бузишлари билан боғлиқ. Шу сабабли, ҳозирги кунда биз барча назорат ва бошқарув жараёнларини ахборот тизимлари орқали амалга ошириш чораларини кўряпмиз. Бу чоралар, ноқонуний тил бириктириш, ўғирлик ва коррупцияни тўхтатишига ишонамиз”, - дейди «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси Моҳир Валиев.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ юридик хизмати томонидан шахсий иш шартномалари жорий этилади. Уларда моддий жавобгарлик, рағбатлантириш ва жазолаш янги тизими кўзда тутилган. GPS-трекерлар, икки томонлама алоқа, ёқилғи назорат қилувчи жиҳозлар сунъий равишда бузган ходим, ким бўлишидан қатъий назар ишдан бўшатилади, дейилади хабарда.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ да масъул ходимлардан иборат комиссия тузилди. Комиссиянинг асосий вазифаси сифатида автосаройлар ҳолатини билиб бориш, уларнинг иш жараёнларини текшириш, аниқланган камчиликларни бартараф қилиб, такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви томонидан йўловчиларга автобус хизматини кўрсатишни янги усулларини татбиқ қилиш ва бошқариш оид масалалар юзасидан, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрламоқда.
Мавзуга оид
23:59 / 16.08.2024
Тошкентда автобуслар тезлиги 50 км/соатгача чекланади
07:56 / 19.07.2024
Тошкентда «Ғалабанинг 40 йиллиги» автобус бекати қулаб тушди
16:31 / 09.04.2024
Тошкентда йўловчининг қўлини қисиб қолган ҳолда ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси ишдан кетди
19:49 / 26.02.2024