Жамият | 17:15
1057
1 дақиқада ўқилади

Навоийда 7 ёшли болага юк машинаси бошқарувини берган шахсга чора кўрилди

Болага Howo юк машинаси бошқарувини аммасининг ўғли ишониб топширган. “Машина бошқаришни ўргатмоқчи эдим”, деган у. Машина жарима майдонига жойлаштирилган, ҳуқуқбузарларга эса маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Фото: Видеодан кадр

Навоийда Howo юк машинаси бошқарувини 7 ёшли болага ишониб топширган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда ёш бола юк машинасини бошқариб бораётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Қоидабузарлик юзасидан тезкорлик билан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Жараёнда воқеа 2025 йил сентябр ойида бўлгани аниқланган.

Маълум бўлишича, болага бошқарувчи унинг аммасини ўғли ишониб топширган. “Акам менга катта машинасини берди. Мен уни бошқардим. Энди қайтиб қилмайман”, деган бола.

Ҳуқуқбузар қилган ишидан афсусда эканини айтиб, жиянига машина бошқаришни ўргатмоқчи бўлганини билдирган.

Screenshot_2

Карманалик ушбу шахснинг хатти-ҳаракати ва ота-онанинг фарзандини назоратсиз қолдиргани юзасидан МЖтКнинг тегишли бандлари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Юк машинаси эса жарима майдонига жойлаштирилган.

Аввалроқ Фарғонада вояга етмаган шахс Malibu'да учта болани уриб кетган эди. Улардан бири вафот этганди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид