Жаҳон | 01:57 / 06.10.2018
5764
1 дақиқада ўқилади

Тунисда фавқулодда вазият тартиби яна бир ойга узайтирилди

Фото: CC0 / 12019 /

Тунис президенти Бажи Каид Ас-Сабсий мамлакатда 2015 йилдан бери амал қилаётган фавқулодда вазият тартибини 8 октябрдан яна бир ойга узайтиришга қарор қилди. 

Бундай қарор 12 март куни 7 ойга узайтирилган фавқулодда вазият тартиби муддати якунланаётгани сабаб қабул қилинган.

Тунисда фавқулодда вазият тартиби 2015 йилдан бери амал қилади. 2015 йил июнда Сус вилоятидаги Ал-Кантавий курортида 40 кишининг ҳаётини олиб кетган теракт содир этилган. Шунингдек, мамлакат пойтахтидаги Бардо миллий музейига ҳам ҳужум қилинган. 

Фавқулодда вазият тартиби эса 2015 йил 24 ноябрда ИШИД жангарилари томонидан содир этилган терактдан кейин эълон қилинган. Ўшанда ички ишлар ва туризм вазирликлари бинолари яқинида содир этилган портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлганди. 

Мавзуга оид