Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фавқулодда вазиятлар хавфини бартараф қилиш соҳасига сунъий интеллект жорий этилади
“Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш соҳасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш соҳасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш борасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹ҳудудларда фавқулодда вазиятларнинг барвақт олдини олиш ва оқибатларини камайтириш фаолиятини устувор вазифа сифатида қабул қилиш орқали маҳаллалар даражасида кенг қамровли профилактика механизмларини яратиш ва самарали татбиқ қилиш;
🔹 фавқулодда вазиятлар йўналишида давлат назорати шаклларининг талаблари ҳамда меъёрларини замон талабларига мос равишда қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини белгилаш;
🔹 фавқулодда вазиятлар хавфини бартараф этиш соҳасига сунъий интеллект, робототехника ва замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш, мазкур ҳолатларнинг олдини олишга масъул идора ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини ягона технологик платформага бирлаштириш.
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш концепцияси доирасида давлат сиёсатининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔸фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда профилактик тадбирларини “маҳаллабай” ва “хонадонбай” амалга ошириш;
🔸аҳоли, кўнгилли қутқарувчилар ва волонтёрларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларига кенг жалб этиш;
🔸мониторинг ва прогноз кўрсаткичларини баҳолаш ҳамда юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатлари, талафоти ва кўламини аниқлаш методикаси ва методологиясини замон талабларига мувофиқлаштириш;
🔸 энергетика, радиациявий, кимёвий, ёниш-портлаш ва бошқа хавф манбаи юқори иқтисодиёт объектларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш.
Мавзуга оид
20:12 / 01.07.2026
АҚШ ҳукумати хорижликларнинг Anthropic СИ моделларидан фойдаланишига қўйилган тақиқни бекор қилди
18:41 / 23.06.2026
Ғарб разведкаси СИ киберҳужумларининг янги таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
17:04 / 22.06.2026