U-Report: Ўзбекистонда янги инновацион лойиҳа ишга туширилди
5 октябрь куни пойтахтда U-Report номли янги рақамли платформани ишга тушириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди Kun.uz мухбири.
Тадбирда давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда мактаб ўқувчилари, коллеж ва университет талабалари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзолари иштирок этди.
U-Report лойиҳаси ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан Олий Мажлис Сенати ва Xалқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Ucell компанияси ушбу лойиҳани қўллаб-қувватламоқда.
Мазкур интерактив восита ёшлар ва ҳукуматни ўзаро яқинлаштиришга имкон беради.
U-Report ёшларга уларнинг ҳаётига тааллуқли бўлган муҳим масалалар муҳокамасида иштирок этиш имконини беради. Лойиҳа доирасида йигит-қизлар SMS, Facebook, Telegram орқали доимий равишдаги сўровномаларда иштирок этадилар.
Сўровномаларнинг натижаларидан ҳукумат, Ёшлар иттифоқи ва Парламентда қарорлар қабул қилиш жараёнида фойдаланиш мумкин.
“Бу узоқ муддат давомида ёшларга фойда келтирадиган ҳамда Ўзбекистонни ижтимоий-сиёсий ривожланишидаги кейинги босқичга олиб чиқадиган сиёсатни янада мукаммаллаштиришда муҳим рол ўйнайди. Ёшлар уларнинг овози ҳисобга олинаётганини кўрса, кучли даxлдорлик ва фуқаролик иштироки ҳиссини туяди”, деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатxонаси раҳбари Саша Грауманн.
Мазкур платформа дунёнинг 49та мамлакатида мавжуд бўлиб, Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи бўлиб ушбу инновацион ташаббусни бошлади.
Мавзуга оид
13:29 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Хитой аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
14:30 / 02.11.2024
ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди
14:20 / 07.10.2024
Корея Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиряпти
07:07 / 23.08.2024