Интерпол раҳбарининг рафиқаси эрининг йўқолиши олдидан ундан ғалати сурат олганини маълум қилди
Бир неча кун аввал изсиз йўқолиб қолган Интерпол президенти Мэн Хунвэйнинг рафиқаси Грейс Мэннинг таъкидлашича, эри йўқолиши олдидан унга пичоқ сурати илова қилинган хабар жўнатган. Бу ҳақда WDAM7 нашри маълум қилди.
Аёлнинг Лионда журналистларга маълум қилишича, унинг фикрича эри 25 сентябрда жўнатган сурат орқали хавф остида эканлигини маълум қилмоқчи бўлган. Аёлнинг айтишича, эри суратни юборишидан 4 дақиқа аввалроқ “Қўнғироғимни кут” деган ёзувли хабар жўнатган. Грейс Мэннинг айтишича, шундан кейин эри билан алоқа узилган ва у қаердалигини билмайди.
Хитой томонининг маълум қилишича, Хитойда жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосарини эгалловчи Мэн Хунвэй қонунни бузишда айбланмоқда ва унга нисбатан тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:39 / 12.11.2024
Бангладеш Интерполдан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олишда ёрдам сўради
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
18:07 / 02.08.2024
Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Қирғизистонда қўлга олинди
19:02 / 19.01.2024