Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фирибгарликда айбланган шахс Интерпол орқали БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
БААдан Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур фуқаро фирибгарлик жиноятини содир этгани учун Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан халқаро қидирувга берилган бўлган. Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида у БАА ҳудудида аниқланган.
Экстрадиция жараёни икки давлатнинг ваколатли органлари ўртасида мувофиқлаштирилган фаолият ҳамда Интерпол каналлари орқали олиб борилган ҳамкорлик асосида амалга оширилган. Қайд этилишича, барча халқаро ҳуқуқий тартиб-таомиллар ва амалдаги келишувларга қатъий риоя қилинган.
ИИВ маълумотига кўра, сўнгги йилларда БАА ва бошқа хорижий давлатлардан қидирувдаги шахсларни экстрадиция қилиш ҳолатлари сони ортиб бормоқда.
Ҳозирда ушбу фуқаро қонунчиликда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш ва суд олдида жавоб бериши учун ваколатли органларга топширилган.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
20:20 / 21.06.2026
Интерпол ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган шахсларни Ўзбекистонга экстрадиция қилди
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026