Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Зенит» асосий рақиби устидан ғалаба қозонди ва турнир жадвалидаги ўрнини мустаҳкамлади
Россия Премьер-Лигасида 10-турнинг марказий учрашуви «Зенит» ва «Краснодар» ўртасида кечди. Турнир жадвалида биринчи ва иккинчи ўринларда жойлашган жамоалар учрашувида мезбонлар ғалаба қозонишди, «Санкт-Петербург» стадионида кечган ўйин 2:1 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди.
Ўйиндаги голларнинг барчаси иккинчи бўлимда урилди. Питерликлар 50-дақиқада Артём Дзюбанинг голи эвазига ҳисобни очишди. 15 дақиқадан кейин Роберт Мак жамоаси устунлигини оширди. Икки голга ҳам Себастьян Дриусси ҳаммуаллифлик қилди. 81-дақиқада «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев пенальтидан битта жавоб голи урди.
Ўйинни краснодарликлар бир киши кам бўлиб якунлашди - Сергей Петров 85-дақиқада майдондан четлатилди.
Шу тариқа, «Краснодар» РПЛда 4 ўйин давом этган ғалабали серияни тўхтатди.
Тўғридан-тўғри рақибини мағлуб этган «Зенит» 25 очко тўплаган ҳолда РПЛ турнир жадвалида биринчи ўринни мустаҳкамлаган, иккинчи ўриндаги «Краснодар» эндиликда 6 очколик фарқ билан ортда қолмоқда.
Россия чемпионати
10-тур
Зенит – Краснодар 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 50 Дзюба, 2:0 – 65 Мак, 2:1 – 81, пенальти Мамаев.
Зенит – Лунев, Иванович, Чернов, Смольников, Нету, Ерохин (Кокорин, 46), Паредес, Кузяев, Мак (Заболотный, 90), Дзюба (Маммана, 89), Дриусси.
Краснодар – Крицюк, Петров, Спайич, Мартинович, Мамаев, Газинский, Классон, Перейра (Куэва, 70), Вандерсон (Рамирес, 72), Каборе (Окриашвили, 77), Стоцкий.
Огоҳлантиришлар: Мартинович (14), Кузяев (17), Стоцкий (39), Газинский (48), Нету (78), Иванович (80), Паредес (83), Классон (90).
Четлатиш: Петров (85).
Мавзуга оид
20:26 / 20.06.2026
«Шунчаки яшаш жонимга тегди». Краснодарда 19 ёшли талаба одамларга пичоқ билан ҳужум қилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
11:02 / 28.02.2026
Украина дронлари ҳужумидан кейин Краснодар ўлкасида НҚЗ ёниб кетди
10:25 / 14.11.2025