Жаҳон | 22:33 / 08.10.2018
11505
1 дақиқада ўқилади

54 йиллик “Қўнғиз” машинаси миллион долларлик нарх билан сотувга қўйилди

Hemmings аукцион уйи 1964 йилда ишлаб чиқарилган Volkswagen Beetle – “Қўнғиз” машинасини сотувга қўйди. Машина бир миллион долларга баҳоланган. Машинада бор-йўғи 35 км йўл юрилган.

Қора рангли “Қўнғиз”ни 54 йил аввал АҚШнинг Портленд шаҳрида яшовчи автомеханик Руди Зварич 1957 йилги Volkswagen Beetle учун эҳтиёт қисмлар сифатида қўллаш мақсадида сотиб олган. Бироқ бунга ҳожат бўлмаган ва автомобил шунча вақтдан бери гаражда турган.

Таъкидланишича, машина аъло ҳолатда бўлиб, барча қисмлари, масалан, ойна тозалагичлари, ғилдираклари қопқоқлари, орқани кўриш ойналари оригинал бўлиб, ўралган ҳолатда сақланиб қолган.

Маълумот учун, 1938 йилдан 2003 йилгача Volkswagen Beetle’дан 21,5 млн дона ишлаб чиқарилган.

Мавзуга оид